ҲАСАД

 

Муҳаммадсолиҳ Обутовнинг сўнгги алаҳсирашларига кўз югуртириб чиқдим.
Аммо батафсил жавоб ёзишга фурсатим тиғизроқ. негаки, шусиз ҳам мамлакат ичкарисида қиладиган юмушларим бисёр.
Қанчадан-қанча айбсиз айбдор фарзандларимиз қамалиб қолган, асл деҳқон фермерлар ерларидан айрилган… Корчолонларнинг оғзида ош, шўрлик халқнинг кўзида ёш…
Ҳозир Обутовга муносиб жавоб ёзииииб ўтиришнинг, жавобга арзимайдиган нусханинг алжирашларига вақт сарфлашнинг мавриди эмас.
Монтаж ишлари билан бандман.
Обутов алжирашларида тилга олган «Тожибоева хусусидаги фильм»га келсак. Бир йиллар олдин эди, адашмасам, Улуғбек Бакиров билан айнан ўша Тожибоева хусусида тайёрланиб, интернет сайтларига қўйилган фильм борасида жиддий суҳбатлашгандик.
Назаримда, Улуғбек мени тушунгандек бўлган эди.
Мен бу менман!
Ҳамиша ўз ота-онам қўйган исм-шариф остида ўз қаламимга мансуб мақола ва видеоларни тарқата олишим билан фахраланадиган шахсман – Малоҳатман!

Мен Каримовнинг репрессия режимида ҳам, айни дамда барча олқишлаётган Мирзиёевнинг нуқсонларини ҳам очиқ ойдин ўз номим остида айтишга ҳам чўчимайдиган шахсман.
Ва бундан фахрланаман.
Энди, ўзингиз ўйланг, мен-ки мамлакат ичкарисида туриб, Каримовдан қўрқмай танқид қилган, Мирзиёевнинг камчиликларини ўз номим остида юзига айтишга чўчимайдиган Эшонқулова агарда ҳақиқатдан ҳам ўша фильмни тайёрлаган бўлсам, нима учун Франциядаги, мендан жуда олисдаги қочқин Тожибоевдан қўрқишим ва “Бу фильмни мен яратмаганман” деб тонишим керак?!
Мантиқан ўйлаб кўринг!

Мабодо, Тожибоева хусусидаги ўша фильмни мен тайёрлаган бўлганимда эди, бу ҳақда баралла айтиб, оламга ўз номим билан жар солган бўлардим. Бу борада ўз номимни яширишга бирорта бир асос кўрмаяпман.
Аммо минг афсуски, Тожибоева хусусидаги фильмни мен яратмаганман.
Тожибоева ўша фильмдаги қусурларни санаб ўтган, ўқидим.
Аммо мен шуни ишонтириб айтаманки, мен тайёрлаган фильмларда орг.техникамнинг носозлиги туфайли техник хатолар бўлиши мумкин эди, аммо мазмун жиҳатидан, фактлар борасида бирорта хатога йўл қўймаган бўлардим.
Муътабар Тожибоева Надежда Атаева хусусида танқидий фильм яратиш борасида менга буюртма берганида менда уларнинг ҳар иккаласининг ўтмиши, Ўзбекистонда ўтган ҳаёти хусусида танқидий эмас, таҳлилий кўрсатув, видеофильм яратиш ғояси туғилганди, буни яширмайман.

Аммо худди хозиргидек, бунга менинг фурсатим ҳам, ҳафсалам ҳам бўлмаган.
Кейин ўйлаб қолдим, “Нега энди мен МХХга кўмак беришим ва улар уддалаши керак бўлган ишни уддалашим керак?!” деган фикр фильм қилишимга тўсқинлик этди ўшанда.
Ана энди Обутов «жаноблари» ҳақида икки оғиз сўз.
Аслида, мен бу нусха хусусида ёзмоқчи эмасдим.
Мен рақимибни ҳам ўзим каби мард, жўмард бўлишини, рақибликка муносиб бўлишини истардим.
Обутов эса бунга арзимайди.
Бу шахс менинг хотирамда жоҳил, аламзада ва қаричи калта бир калтабин образ сифатида муҳрланган.
Нега?
Чунки савияси паст, дунёқараши тор одам эканлигини у мен билан бўлган биргина мулоқотдаёқ исботлаб қўйган.
Бир куни Обутов менга радиоблогига интервью беришимни сўради ва саволлар жўнатди.
Мен оғзимга келганини сайрайверадиганлардан эмасман.
Сўзга масъуллик ҳисси кучли.
Мен битта саволга жавоб беришдан, бир воқеаликка муносабат билдиришдан олдин узоқ ўйлашим, изланишим керак. Шу сабаб орадан 4-5 кун ўтди.
Ўша кезлари онам оламдан ўтиб бўлиб қолдилар.
Самарқандга кетиб, онамнинг маракаларини ўтказиб, Тошкентга қайтсам, Обутов «жаноблари»дан “Менинг эл почтамни ўчириб ташланг! Мени сиздек танишим йўқ. Мени ҳурмат қилмайдиганларга тупираман!” деган мазмунда ёзиб юборган «хатлари» турибди.
Ажабландим.
Обутовга хат ёздим: “Ака, тушунмадим, мендан бирор айб ўтдими? Ёзиғим не?”
Жавоб бўлди: “Сиз каландумоғлик қилиб, менинг интервью бериш ҳақидаги таклифимни назар-писанд қилмадингиз, шунинг учун!”.
Ўша онам вафотидан олдин БиБиСи журналистлари ҳам бир мавзу юзасидан интервью беришимни сўрашганди. Жудолик сабаб, уларга ҳам жавоб бера олмагандим.
Бироқ БиБиСидаги ҳамкасбим, программага қўйилган эшиттириши барбод бўлган бўлса-да, мендан ўпкалаган эмас!
Бироқ Обутовнинг шайтонллаб қолиши, менинг у ҳақидаги фикрларимни остун-устун бўлиб кетишига сабаб бўлди.
Бу қадар кибр фақат Шайтони лаинда бўлиши мумкин!
Кейин мен бу «муҳтарам дин уломаси»га жавоб қилдим: “Ака, сиз Ислом илмидан хабардор шахс ўлароқ, энг аввало менга – онасидан жудо бўлиб қолган фарзандга таъзия билдириб ёзишингиз лозим эди.Инсонийликнинг оддий қоидаси бу. Онам оламдан ўтганини эшитгансиз. Таъзия билдириб бўлгач, кейин бошқа мавзуда сўз очсангиз бўларди….” деган мазмунда жавоб ёздим.
Йўқ,онаси ўлган фарзанд барча айрилиқ аламларини унутиб қўйиб, у «зоти олийлари»нинг ўзидан ўзга ҳеч ким эшитмайдиган радиосида сиёсат ҳақида сафсата сотиши шарт эмиш!
Кечириб қўясиз!
Ўз онасини охирги манзилга кузатиб қўйган фарзанд қабристонни тарк этиши билан сиёсат ҳақида сайрай олмайди.
Йўқ, Обидов деган чаламуллага бу шарт эмас!
Инсон ўлиш учун туғилган! Тамом! Ўтганлар учун куйиш хурофот!
Эртасигаёқ кулиб йўлда давом этиши, энг муҳими, чаламулланинг талабини қондириш зарур.
Акс ҳолда, бу «муҳтарам зотн»инг «қора рўйхати»га тушасиз!

Энди айтингчи, бу чала мулланинг Каримовчи раҳмсиз суллохлардан нима фарқи бор!
Ишончим комил, бу «зоти олий» фалакнинг гардиши айланиб, бир лавозим олиб қолса, ҳеч бир сўзсиз, шубҳасиз ўзига нисбатан танқидий фикр билдирган шахсларни сазойи қилиб, дорга осган бўларди!
Мен мамлакат ичкарисида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар хусусида хабарлар тарқатаман.
Юзлаб эл почталарни Елена Михайловнанинг рассилкаларидан автоматик тарзда кўчириб оламан ва ўша эл. манзилларга юбораман. Мақсад, Ўзбекистон ичкарисида содир бўлаётган воқеаликдан кенг оммани хабардор қилиш.
Буни қарангки, мен автоматик тарзда кўчириб олган эл. манзиллар орасида Обутов отлик «зоти олий»ларининг ҳам табаррук шарифлари зикр этилган экан. Менинг хабарларим уларга ҳам адашиб, бориб қолибди.
Бу мамлакат ичидаги долзарб бир хабар, сўкиш эмас, ҳақорат эмас, шахсиятга тегиш эмас. Оддий мақола, хабар!
Аслида, мантиқан олиб қараганда, мамлакатдан ташқарида истиқомат қилаётган уломо бўладими у, сиёсатчими, инсон ҳуқуқлари фаолими – бунингдек ҳар қандай шахс учун мамлакат ичкарисидан тарқатилаётган хабар муҳим ва қимматли бўлиши лозим.
Аммо Обутов ҳазратлари нима қилди?
Менга ғазаб билан “ўкирди”!: “Мен сизга электрон почтамни ўчириб ташланг, менга хабарингизни жўнатманг дедим!”
Кинга қаранг, кўпик сочаётган нафратга қаранг!
Мен: “Акажон, минг бор узр сўрайман. Хабарим сизга автоматик тарзда кетиб қолибди. Мен эл. почталарни Урлаеванинг рассилкаларидан “копировать” қилиб олгандим. Кечиринг” дедим, ёздим.
Аммо кўп ўтмай бу кимсанинг исмини ўчиришни унутиб, унга яна хабар жўнатибман!
Бир маҳал яна хат келиб қолди: “Менга яна бир бор хабарингизни юборсангиз, ҳақорат эшитасиз!”
Аслида мана шу жаҳолат, мана шу тубан ахлоқ, калтабинлик ва ҳақиқий экстриместик дунёқараш! Исломни ўқиган, аммо уқмаган бу муллаларнинг муборак динимизни чирик миялари билан терс талқин қилишининг ўзи экстримизмга олиб келади!
Онаси ўлган инсонга таъзия билдириш ўрнига интервью талаб қилиб, фурсатингиз бўлмаса, қуёнчиғи тутиб (шайтонлаб) қоладиган калтафаҳимни ким деб аташ мумкин?
Обутов «жаноблари»!
Муҳаммад Солиҳ менга буюртма берганига аниқ шаҳодатингиз, далилингиз борми?
Нега кўчадаги лўли хотинларнинг, шаллақиларнинг гапини қиласиз?
Сиз нафақат терс мулласиз, амалдаги қонунлардан ҳам бехабар нусхасиз.
Шуни билинг, мен бировнинг буюртмасини бажарадиган, бўйнига занжир солинган олапар эмасман.
Менинг ўз фикрим, ўз ақидаларим бор.
Тожибоевадан қўрқадиган, хижолат бўладиган жойим ҳам йўқ.
Фильм тайёрлаганимда эди, “Ҳа, бу иш менинг ижод маҳсулим” дея баралла айтган бўлардим.
Ҳа-я, дарвоқе, ёдимга тушди. Муҳаммадсолиҳ Обутов, ўшанда, Улуғбек билан сўзлашган кезларимизда сиз ҳам ғимирлаб қолгандингиз.
“Солиҳ Тожибоева хусусида фильм қил деб буюртма берганмиди?” дея сўров хати ҳам йўллаган эдингиз.
Сизга қандай жавоб қилганим эсингиздадир?
Ўйлайманки, шубҳасиз ёдингизда!
Мободо, сиз кўнгли қаро одам бўлмаганингизда ўша жавоб хатимни юрагингиздан ўтказган ва инсонни инсон сифатида тушунган бўлардингиз….
Сиз ва гумашталарингиз интернет саҳифаларида пайдо бўлган Тожибоеванинг қилмишларига оид фильм муаллифи мен эмаслигимни жуда яхши биласиз. Бунга зиғирча шубҳам йўқ.
Бу фильм муаллифи мен эканлигимга ўзингиз ҳам ишонмайсиз.
Бироқ, сизга ҳақиқат муҳим эмас, сизга ҳақиқат керак ҳам эмас.
Сизга Солиҳни сотиш, Солиҳга қора чаплаш, уни бадном қилишга уриниш ҳамма нарсадан ҳам муҳимроқ.
Солиҳнинг номини ёмонотлиқ қилишга уриниш ҳаётингиз мазмунига айланган.
Ўша фильм муаллифи мен эмаслигимни билиб туриб-да, нима қилиб бўлса-да, ўша фильм мавзусидан Солиҳга қарши қурол сифатида фойдаланишга уринасиз.
Ҳа, тўғриси ҳам шу-да, Сиз нега энди э йўқ, бе йўқ, айнан бугунги кунга келиб “Солиҳ Малоҳатга фильм яратиш учун буюртма берган” деб сайраб қолдингиз?
Сабабини эҳтимол, ўзгалар билмас.
Аммо мен аниқ биламан!
Бу сизнинг ичингизни кемириб ётган ҳасаддан!
Солиҳга бўлган ҳасад, Солиҳга бўлган кўролмаслик сизнинг қалбу кўзларнгизни кўр қилиб қўйган.
Мамлакат зиёлилари нега Обутов деган чаламуллани эслашмади?
Нега Обутовни ватанга қайтариш хусусида мамлакат раҳбарига мурожаатномалар ёзмади?
Нега бир гуруҳ ёзувчилар Мирзиёевга айнан Муҳаммад Солиҳни Ўзбекитсонга қайтариш талаби билан чиқди?
Айнан ана шу ҳақиқат сизнинг ич-ичингизни куйдириб ётибди!
Ҳасад ва аламдан ёрулгудек бўлмоқдасиз!
Ҳа, халқ сизни эмас, Солиҳни юртга қайтариш талаби билан чиққани учун алам қилиб, айтиб бўлмайдиган жойингизгача ачиб кетаяпти!

Албатта, Солиҳга қарата нималардир деб сасишингиз ва унинг обрусига путур етказишга уринишингиз керак! Бу сизнинг табиатингиз! Акс ҳолда еганингиз ичингизга тушмайди!
Мамлакат ичкарисидаги заёлиларнинг Солиҳни қайтариш талабига Ўзбекистон ҳукумати, Мирзиёев қайдир мазмунда жавоб қайтаришга оғиз жуфтламасидан олдинроқ албатта сиздек ичиқоралар отингизни қамчилаб қолишингиз, Солиҳни бадном қилиш йўлидаги уринишингизни, алжирашларингизни бошлашингиз лозим эди-да!
Шахсан, мен буни кутгандим.
Шундай ҳам бўлди.
Пасткашлигингизни кўз-кўз этдингиз!
Сиз қўл урган тубанликка олам яралгандан буён гувоҳ бўлиб келмоқда, жаноб!
Менга қаранг, эй сохта “Ислом уломоси”, Муҳаммад Солиҳ сиздан ниҳоятда баландда туради.
Сиз тепага қараб туфлайверасиз, тупугингиз юзингизга қайтиб тушаверади!
Аллохнинг конуни бу – юксакка тупурсанг, тупигинг узингга қайтиб тушади!!!
Аммо сиз бу ҳақиқтани тушунмай ўтиб кетасиз.
Фақат маънавиятсиз тубан одамларгина сизнингдек пасткашликка қодир.
Йўқ, мен Солиҳдан даҳо ясамоқчи эмасман.
Зотан у ҳам Яратганнинг у ҳам хом сут эмган бандаси. Хато ва қусурлари, камчилигу нуқсонлари бўлиши табиий.
Аммо Аъзам Турғунов кеча менга интервью бераётганларида айни бир ҳақиқтани айтдилар: “… Аммо улар хатолар, жиноят эмас…”
Сендақаларни тушунмайман: Муҳаммад Солиҳда аламниг бўлса ўзи билан ҳисоб-китоб қилавермайсанми?
Нега энди мени қурбон қилишинг керак? Тожибоевага оид фильмда менинг исм-шарифим қўйилганми? Буни қўйиб-қўйиш шунчалар мушкулми?
Дейлик, менам эртага Тожибоева хусусида бир филм олиб, сенинг «муборак» номингни ёзиб қўямани Обутов тайёрлади деб. Кейин тарқатаман! Ўша фильмни ростанам сен тайёрлаган бўласанми?
Нимага бунчалар қаричларинг калта?
Нега мухолифат орасига сен каби чаламуллалар, савияси пастлар қўшилиб қолган?
Шу сабаб ҳам мухолифат таназзулга юз тутди.
Сен каби қаричи калталарнинг манавиятсизлиги маҳсули бу.

Сен Ислом таълимотини уқганингда эди, одам боласи ўзгага наинки қўли, тили билан озор бериши ҳам гуноҳ эканлигини англаб етган бўлардинг.
Кечаги жириллашинг Солиҳга бўлган ҳасад маҳсулидан бошка ҳеч нарса эмас!
Ана шу ҳасад ва аламингни опичлаб, ўтиб кетасан.
Сен кабиларни ўлдирса ҳасад ўлдиради!
Аслида, жавобнинг ўзи сенга ҳайф!
Аммо сен бундан ҳам кескинрок жавобга муносибсан!

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

About HIMOYAUZ 357 Articles
Mustaqil jurnalist va inson huquqlari himoyachisi

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*