ПРЕЗИДЕНТ МИРЗИЁЕВ ҚАРОРГОҲИГА 19 КИШИЛИК ЮРИШ….

Маълумки, мана, бир ярим ойдирки Президент қароргоҳига кириш ва шахсан Президент Мирзиёев билан учрашиш истагида бўлган норози аҳоли қатлами сони кундан кунга кўпайиб боррмоқда.
Бугун, 2018 йилнинг 20 май куни эрталаб, маҳаллий вақт билан соат 8.00 ларда ана шундай ҳаракталардан бири бўлиб ўтди.
Маҳаллий ҳокимият ва қонун идоралари вакилларидан жабр кўраётган турли вилоятларндан келган 19 нафар аҳоли вакиллари Шавкат Мирзиёевнинг қароргоҳи томон юриш қилди.
Булар орасида Навоий вилоятининг Конимех туманидан келган Комил Нуримбетов, Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан Шукрулло Ҳакимов, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидан Нигора Қодирова турмуш ўртоғи Шарипов билан, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан Хожимурод Ҳамидов, Қашқадарё шаҳридан Гулжаҳон Фармонова, Тошкент шаҳридан собиқ мактаб директори Гулбаҳор Тошматова, Рустам Жалилов, Давлат Мирзабоев, Гулшан Содиқова, Самия Асимова, Раҳимхўжа Азимхўжаев, Муаззам Аширматова, Янгийўллик Адҳам Жўраев, Жиззахлик Шохиста Элмуродова, Андижонлик Фарейда Газиева ва бошқалар бор эди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзига учрашиб маҳаллий давлат идораларининг қонунсизлигидан шикоят қилишни истаган 19 нафар шахс муродларига ета олмади.
Аҳолининг нарози қатлами Президент қароргоҳининг дарвозаси олдида тахминан соат 9.00 ларда Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди ва 19 нафар фуқаро оёқлари ерга теккизилмадсан Мирзо Улуғбек туман ИИБ бўлимига келтирилди.
– Айни дамда Мризо Улуғбек туман ИИБ биносида ўтирибмиз. Бу ерга ҳар бир соха бўйича мутасаддилар келишган. Ҳар бир аризачи билан алоҳида-алоҳида суҳбат ўтказилмоқда, – дейди биз билантелефон орқали бўлган суҳбатда Навоий вилояти Конимех туманидан келган фуқаро Комил ака Нуримбетов, – Мен Конимех туман молия бўлимининг бюжет бўлимида бош ҳисобчи бўлиб ишлайман.

Конимех туманида 2013 йилдан то шу даврга қадар давлат бюжетининг миллард-миллиард маблағлари талон-тарож этилди. Бюжет бўлимининг бош ҳиосбчиси бўлганлигим сбабали ҳам бунингдек ноқонуний ўзлаштиришлардан хабарим бор. Мен далват бюжетининг талон-тарож этилишига оид фактлар асосида Мирзиёевга 10 лаб хатлар ёздим. Бироқ самарасиз. Афтидан, менинг хатларим Мирзиевга қадар ётиб бормапяти. Шу сабаб бюжет маблағларини каламушдек кемираётганлар хусусида хабар бериш мақсадида бугун президентимиз қароргоҳига ўзим отландим…. Мен ўз шахсий манфаатларимни ўйлаб келмадим Пойтахтга. Мени бюжет маблағларининг тақдири ташвишга солмоқда, – дейди Навоийлик суҳбатдошимиз, – Фактлар асосида айтиб ўтадиган бўлсам, Конимех туман ҳокими Саъдулла Истамов, туман собиқ прокурори (айни дамда Навоий вилоят прокуратураси 10-бўлими бошлиғи) Комил Ёриев Конимехдаги бюжет маблағларини кемириб бўлган.Айнан собиқ прокурор Ёриев туман ҳокимининг ғайриқонуний қарорларини ҳаспўшлаб келиш билан машғул бўлган.

Шунингдек, туман миқиёсида ҳоким ва масъул мутасадди мансабдорлар томонидан ўзлаштирилган маблағларни ёпди-ёпди қилишда, аниқроғи, Конимех туман ҳокимининг бюжет маблағларини талон-тарож қилиш билан боғлик қарор ва фармойишларини ҳаспўшлаш борасида жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди судьяси Анвар Исоқов ҳам устаси фаранг.

Дейлик, давлат архиви балансида бўлган бино иншоатлари 2011 йилда капитал таъмирлаш ишларига яроқсиз деб топлиган ва бузилиши кераклиги белгиланган. Одатда ҳам шундай, капитал таъмирга яроқсиз деб топлиган бино бузилиши лозим, акс ҳолда бу бино инсон ҳаётига хавф солиши мумкин. Аммо Конимех туман ҳокими 2014 йилга келиб нима қилди? Конимех туман ҳокими Саъдулла Исматов туман ҳокимининг 2014 йилнинг 29 март кунидаги 152- сонли фармойиши билан туман Давлат архиви балансида бўлган бу бино иншоатини ноқонуний равшида давлат Архивидан тортиб олиб, 9-сонли Гулдурсин мактабгача болалар боғчасига олиб берди.
Капитал таъмирга яроқсихз деб топлиган бу бино болалар боғчаси бўлиши мумкинми, болалар ҳаёти хатарда қолмайдими?
Назаримда бу иш пул ювиш, аниқроғи, бюжет маблағини ноқонуний ўзлаштириш мақсадида қилинган деб ўйлайман. Сабаби, айнан ўша йилнинг 24 апрель кунида ноқонуний шартнома тузилган ва бинонинг битта корпусини таъмирлаш учун 2014 йилнинг апрель, май, июнь ойларида 100 миллион сўм кўчириб берилган.
Қизиғи шундаки, бу бино корпусида мутлақо таъмрилаш ишлари бажарилмаган ва таъмир тугатилиб, обеъкт топширилмаган.
Бу иш юзасдиан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга ўтказилган ва 2015 йил июль ойида ўзлаштирилган маблағ қонуний ундирилмадсан, Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди судьяси Исоқов аминистия қўллаш тўғрисида ажрим чиқариб юборган. Конимех туман собиқ прокурори Ёриев эса бу ноқонуний чиқарилган фармойишга протест келтирмаган. Шу аснода давлат бюжетига етказилган зарар ундирилмаган.
Ёки, бошқа бир ҳолатни кўрайлик, 2013 йил декабрь ойида Қорақапа ширкат хўжалигига қарашли №3 АШСи фермасидан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ажратилган 768 метрлик 157 деаметрли сув қувирлари ўғирлаган ва сотиб юборилган.
Тўғри, даставвал, ушбу жиноят очилди ва мазкур қувирлар Ғиждливон туманидан Конимех туманига олиб келинди. Бироқ, минг афсуски, собиқ туман прокурори Ёриев(айни дамда Навоий туман прокуратураси 10-бўлим бошлиғи)нинг аралашуви билан иш зудлик билан бости-бости қилинди. Боиси, Қорақапа ширкат хўжалиги раиси Умирқул Маҳмудов томонидан прокурор Ёриевга 1 500 АҚШ доллари миқдорида пора, ИИБ муовини Хуршид Ашуровга 500 доллар ва битта той тортиқ қилиш эвазига мазкур иқтисодий жиноят орчилмасдан қолди. Мен беҳудада “Пора олган” деган сўзни қўрқмасдан айтаётганим йўқ. Негаки, мазкур олди-бердилар жараёни ёзиб олинган. Натижада судья Исоқов нима қилди? Судья Исоқов мазкур молиявий жиноятни ёпиб, зарар ундирилди, зарар қопланди деган сохта асос билан яраштирув қўллаб юборди. Бироқ ҳалигача тоза ичимлик суви қуврилари жойига олиб бориб қўйлиган эмас., – дея сўзига якун ясайди суҳбатдошимиз.
Ҳа, Комил ака ҳақ, оқибатда нима муаммо, аҳолининг тоза ичимлик суви муаммо. Жойлардаги маҳаллий ҳокимиятнинг давлат идораси ваклиларининг, қонун идораси ходимларининг порахўрлиги товонини шўрлик халқимиз тўламоқда.
Бунингдек ҳолатга кўниш ва индамай кетиш мумкинми?
Йўқ, албатта!
Конимехдаги каби коррупциянинг аянчли асоратларига кўз юмиш мумкними?
Асло!

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақил журналист, ҳуқуқбон

About HIMOYAUZ 357 Articles
Mustaqil jurnalist va inson huquqlari himoyachisi

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*