МИРЗИЁЕВНИНГ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ДАВРИДА КЕЧГАН ҚИЙНОҚЛАР ТУРКУМИДАН:

“КЕЧИККАН ЖАЗО” ЁХУД АМАЛ УЧУН ҚУРБОНЛИК…

Яқинда Сурхондарёнинг узоқ туманидан бир йигит келди. Исми Ғайрат экан. У қўлимга “Укам Норқобилнинг жиноят иши билан боғлиқ ҳужжатлар. Шу суд ҳукмлари билан танишиб чиқасизми?” дея бир талай ҳужжатларни тутқазди….

Ғайрат берган ҳужжатлар орасидаги бир ҳат эътиборимни тортди.
Мазкур “Илтимоснома” деб аталган Ғайрат Шерқобиловнинг ўтинчи бундан 9 ой бурин, Шавкат Мирзиёев Президентлик лавозимига ўтирганига 4 ой бўлганида, яъни 2017 йилнинг 2 апрель куни Шавкат Миромоновичнинг виртул қабулхонасига жўнатилган экан.
Ғайратнинг хатини ўқиб, дахшатга тушдим.
Ва уни ҳеч бир таҳрирсиз сиз аудио-видео вариант шаклида кенг халқ оммасига етказишга қарор қилдим.

Ҳа, бундан 9 ой муқаддам сурхондарйлик Ғайратнинг ўшбу нолалари Шавкат Миромоновичнинг виртуал қабулхонасига етиб борганди.
9 ой. Бу кичик муддат эмас.
Бу вақт ичида бир инсон дунё юзини кўради, 9 ойда фарзанд туғилади.
Аммо Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасига йўлланган мурожаатдан 9 ой ўтиб ҳам бирор бир ижобий натижа бўлмади.
Ғайратнинг укаси 1983 йилда таваллуд топган Норқобил Шерқобилов “1999 йилда “Хизбут таҳрир”га оид 15-20 дона варақа тарқатган деган айблов билан Сурхондарё вилоят суди судьяси Муродов томонидан орадан 18 йил ўтгач, 2017 йилнинг 10 май кунига келиб 5 йилу 1 ойга озодлидкан маҳрум этилди.
Норқобилга бир эмас, бира йўла 2 та моддада қўлланилган. У 1999 йилда 15-10 дона “Хизбут-таҳрир” варақаларини тарқатган”лиги учун Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 159- моддаси, ҳамда 244-моддаси билан айбдор деб топлиган…
Суд ҳукмини кўздан кечирсангиз, куйишингизни ҳам, кулишингизни ҳам билмайсиз.
Суд Шерқобилов Норқобилни 1999 йилда гуёки 15-20 дона Хизбут-таҳрир оқимига оид варақа тарқтагани учун орадан 18 йил ўтгач қамоққа олмоқда ва озодлидкан маҳрум этмоқда.
Бироқ, Норқобилнинг бундан 19 йил олдин Хизбут таҳрир оқимига оид варақа тарқатганини исботловчи бирорта ҳам гувоҳ йўқ.
Қизиқ.
Буниси ҳам ҳолва.
Энди ўзингиз ҳисоб-китоб қилиб кўринг, 1983 йилда туғилган Норқобил 1999 йилда неча ёшда бўлади?
У байтларда Норқобил балоғатга етмаган, 15-16 ёшли ўспирин бола эди-ку!
Буниси ҳам майли!
Энг ажабланарлиси, 1999 йилда қилган-қилмаган иши учун Норқобил нега энди орадан 18 йил ўтгач қамоққа ҳукум қилинмоқда?
Мадомики, Норқобил 15 ёшид айблов хулосаси-ю судда таъкидланган жиноятни содир этган экан, 18 йил давомида орган одамларни номаъқулнинг нонини еб юришганмиди ўсмир йигит жиноятини иссиқ изида фош қилмасдан?
Бугунги кунда Олтинсой туман ва ё Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармасининг жиноят қидирув бўлимидаги қайси бир ходим бундан 18 йил олдин содир бўлган жиноятдан воқиф бўлди экан? Ёки 18 йилдан буён ИИБ тизимида Олтинсойда муқим ишлаганлар ҳам бормикин?
Яхши, Норқобил 1999 йилда, 15-16 ёшлик ўспиринлик пайтида қандайдир варақа ҳам тарқатди деб фараз ҳам қилиб кўрайлик.
Ҳой, яхшилар, 15 ёшли ўспирин варақани билиб тарқтаганми, билмай, моҳиятини тушуниб тарқатганми, ким билади?
Бунингдек жинояти учун ўсмир ёшидаги инсонга қандай жазо берилади-ю, бугунги кунда 34-35 ёшга кирган кишига қандайин жазо қўланилади?
Наҳотки инсон манфаатлари улуғланадиган қонунчилигимизда бунинг фарқи ҳам, аҳамияти ҳам бўлмаса?
Суд-ҳуқуқ тизимида одамни бадном қилиш борасидаги бунданам ортиқ бедодлик, лўттибозлик, бемазагарчилик бўладими-а?
Бу қанақаси ахир?
Махбус йигитнинг акаси Ғайратнинг ўзига ва укасига қўлланилаётган азоблар, адолатсизликлар хусусида ёзмаган идораси қолмаган.
Умид билан Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига «Илтимоснома» юборган. Мазкур илтимоснома нусхаси Бош прокурорга, Конституциявий суди раисига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон Ҳуқуқлари бўйича вакили Мухаммадиевга ҳам етказилган.
Бироқ, бирор бир натижа йўқ.
Бунингдек бедодлик олдида мамлакатни сўраб турганларнинг кўзлари кўру қулоқлоари кар бўлган.
Рости-да, узоқ Сурхондарёнинг Олтинсой деган чекка туманидаги қўли ва йўли калта бўлган жайдари бир йигитнинг фарёдини ким ҳам эшитарди қонунлари ишламайдиган бу мамлакатда!
Ҳатто мамлакат Президентининг БМТнинг баланд минбарлардан туриб айтаётган умидбахш нутқлари ҳам ёрдам бера олмади Олтинсойлик ожиз бир одамга, Ғайратнинг, Норқобилнинг барча оҳлари Олтинсойда оқиб кетди….
Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти раиси, мустақил журналист

About HIMOYAUZ 357 Articles
Mustaqil jurnalist va inson huquqlari himoyachisi

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*