МАҲКУМЛАРГА ОИД МУАММОЛАР МУҲОКАМАСИ

 

  • Қисқа сатрларда

 

МАҲКУМЛАРГА ОИД МУАММОЛАР МУҲОКАМАСИ

Шу йилнинг 29 июн куни “ Интерконтенентал меҳмонхонаси”да Инсон ҳуқуқлари мавзуига бағишланган давра суҳбати тарзида учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Марказий Осиё бўлими ва Ўзбекистон  “Стратегик ҳаракатлар Маркази” раҳбариятлари вакиллари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур йиғинда “Адолатни қарор топтириш ташкилоти Ташаббус гуруҳи” етакчиси ҳамда аъзолари Дилмурод Саййид, Аъзам Турғунов, Аъзам Фармонов, Қобил Тўлашев, Тошпўлат Раҳимов шунингдек, Эркин Мусаев,         Муҳаммад Бекжон ва ҳуқуқбон Аҳмаджон Мадумаров иштирок этдилар.

Давра суҳбати тарзидаги ушбу йиғинда эътибор асосан:

– жазо муддатини ўтаб чиққан маҳкумлар дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш, уларга зарур тиббий ёрдамлар ташкил қилиш ҳамда иш билан таъминлаш;

-ноҳақ ва уйдирма айбловлар билан қамалганларга оид “Жиноий иш”ларни ўрганиш ва адолатни қарор топтириш учун Ўзбекистон ҳукумати тарафидан “Махсус комиссиялар” ташкил этиш;

-Ўзбекистон жиноят-процессуал кодексида белгиланган  “Ҳимоячи” мақомини айни чоғда мамлакат Конституцияси 26-моддаси таъкидига мувофиқлаштириш зарурлиги;

-Ўзбекистон қамоқхоналари ва жазони ижро этиш жойларидаги аҳволни ўрганиш учун ЖИЭББ тизимидаги муассасаларга мустақил журналистлар ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари вакилларига кира олиш имкониятларини яратиш масалаларига қаратилди.

Саид  КАМОЛ,

“Адолатни қарор топтириш ташкилоти

Ташаббус гуруҳи”  аъзоси.

 

Фотоларда: учрашувдан лавҳалар.

About HIMOYAUZ 372 Articles
Mustaqil jurnalist va inson huquqlari himoyachisi

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*