МАКТАБДАГИ МАВЖУД МУАММОЛАР ЎҚУВЧИЛАР ТАЛҚИНИДА:   “КЕЛИНЛАР ҚЎЗҒОЛОНИ”

 

Мен истиқомат қилаётган Самарқанд вилояти, Самарқанд туманида 43-умумталим мактаби бор.

Мактабда тожик ва ўзбек синфлари мавжуд. Бу илм даргоҳида 2 тилда дарс олиб борилади.

Бу мактабда бирор марта бўлмагандим.

Яқинда ўқувчилар “Журналист опа, бир саҳна кўринишимиз бор, келиб, бизлардаги  иқтидорни томоша қилиб кетинг. Бизнинг спиктаклни ҳам интернетга жойлаштиринг” ” деб таклиф қилиб қолишиди.

Борсам, синфхоналар жуда совуқ…

Ўқитувчилардан тортиб ўқувчиларга қадар қалин пальтоларга ўраниб олган.

Синфда электр энергияси йўқлиги сабабли 5-“Б” синф ўқувчиларининг (мен тайёрлаган видеолавҳа матнида 6-синф ўқувчилари деб хато кетибди. Узр сўрайман) тайёрлаган саҳна кўринишларини барбод бўлди.

Мактабнинг фаоллар зали зим-зиё. Электр йўқлиги учун микрафон ҳам ишламайди. Бунингдек қоронғу шароитда  рол ижро этиш ўқувчиларга ҳам, уларни тасврига туширатёган менга ҳам мушкуллик туғдирарди.

Шундай бўлса-да совуқдан дир-дир титраган ўқувчилар маҳоратларини ишга солдилар.

Мен ҳам гарчи зал қоронғу бўлса-да, бор имкониятдан фойдаланишга ҳаракат ққилдим.

Бу шунчаки “Келинлар қўзғолони” спиктакли эмасди.

Ўқувчилар “Келинлар қўзғолони” орқали мактабдаги муаммоларни очиб беришга уринишган.

Гарчи тасвирларим талабга жавоб бермаса-да, ўқувчиларнинг орзулари ушалсин учун бу саҳна кўринишини интернет саҳифасига жойлаштиришга қраор қлидим.

Сиз кўраётган бу томошани Самарқанд вилояти, Самарқанд туманидаги қорли қишда на табибий газ, на электр энергияси бўлмаган қишлоқдаги 43-мактабда кўмир ёқиб, кун кўраётган ўқувчиларнинг саҳна кўринишлари деб бўлмайди, балки уларнинг армонлари, орзу уйлари, истаклари, мактабларидлаги мавжуд муаммоларга нисбатан танқидий қарашларидир….

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси, мустақил журналист

About HIMOYAUZ 357 Articles
Mustaqil jurnalist va inson huquqlari himoyachisi

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*