Бўлди  ажиб қизиқ  хангомалар……..

  “Адолатли суд ва ҳақиқат бўлмаган жойда давлат қароқчилар тўдасига айланади”    (Августин Аврелий эрамизнинг IV асрида яшаб ўтган атоқли Рим сенатори ва давлат арбоби )

                    Бўлди  ажиб қизиқ  хангомалар……..

Латифа.      Турма камерасига янги махкум кириб келди.Камерада зерикиб ўтирган ашаддий рецидивист жиноятчилар анча жонланиб қолишди.Кимдир чой қўйган, кимдир ҳол-аҳвол сўраган: кимсан, қаердансан, нима иш қилгансан.

  • Қанча срок беришди? – сўради “угловой”да ўтирган махкум –“смотряший”.
  • Ўн беш йил.
  • Ие, нима иш қилгансан, бунақа катта срок берадиган.
  • Ҳеч нарса қилмаганман.
  • Ёлғон гапираяпсан,ҳеч нарса қилмаган бўлсанг Ўзбекистонда ўн йил беришади. Нимадир қилгансанки, сенга ўн беш йил беришган.

Бу аслида латифа эмас, хаётимизда кунда-кунора учраб турадиган воқеалардан бири, аниқроғи, ўзимни бошимдан ўтган воқеа. Бу воқеага ҳам ўн йилдан кўпроқ вақт ўтди, лекин  хозирги кунда Ўзбекистондаги суд-тергов жараёнларида бунданда трагикомик воқеалар ҳали-ҳануз учраб турибди. Бунинг учун кимдир қандайдир жиноят қилиши шарт эмас. Авваллари мехнаткашларнинг ҳалол мехнати ҳисобидан кун кўрадиган “поганный» нусҳалар, яъни погонлилар “принцесса Гугуша”нинг  нафсини қондириш учунгина юзлаб, минглаб айбсиз инсонлардан сунъий равишда айбдор ясаб, қонини ичар эдилар. Авваллари айбсиз одамларга ўн йил беришган бўлса, хозирги кунда хотиржамлик билан 14 йил, хаттоки 17 йил ҳам бериб юборяпти. Агар ибтидоси шунақа бўлса, интиҳосидан Аллоҳ ўзи асрасин, 25 йил ёки умрбод қамоқ жазоси ҳеч нарса бўлмай қолади.

Болалар эртак-топишмоғида айтилганидек, король и королева сидели на троне, король пал, королева пропала, кто остался на троне. (A i B сидели на трубе, А упала, В пропала – кто остался на трубе ? Эндиликда, эту задачу решает сейчас даже третье-классники – конечно,“i” остался) Албатта, мактабда яхши ўқиган болажонлар “i ” сони  мавҳум, бетайин нарса эканлигини яхши биладилар. Мен асосий мавзудан анчайин чет-лашиб кетдим, лекин гап бунда эмас.

Куни кеча жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар Олмазор туман судида Тошкент шахар Ички Ишлар Бош Бошқармаси тезкор ҳодимлари томонидан лойиҳалаштирилган навбатдаги сохталаштирилган буюртма жиноят иши мухокамаси тугади ва тарафларнинг музокараси бошланди. Ўрнатилган тартибга кўра музокара сўзи жиноят ишларида қонун-ларни тўғри ишлатилишини ҳамда қонун устиворлигини таъминлаш вазифаси юклатилган Олмазор туман прокурори ўринбосари Д.Абдуллаев маърузаси билан бошланди. Унинг маърузаси  ўтган 28 йил давомида суд жараёнларида иштирок этган прокурорларнинг маърузасидан айтарли фарқли жихати йўқ – бу ҳам дастлабки терговда терговчи Ш.Сат-таров томонидан қўлбола усулида тайёрланган айблов ҳулосасини сўзма сўз кўчириб олиб, ўқиб беришдан иборат бўлди. Бечора прокурор хаттоки шу вазифани ҳам қойил қилолмади – ундан нафақат бир маъно-мазмунли гапни, балки биронта бир сўзни ҳам англаш мумкин бўлмади. Фақатгина қорни оғриётган одамни ичидан чиқадиган ғулдираш товуши эшитилди, ҳолос. Лекин гап бунда ҳам эмас.

Ҳамма гап шундаки, ушбу буюртма ишини сохталаштирган Тошкент шахар ИИББ даги масҳарабоз- марионеткалар ана шу “i ”ни ҳурмат-эътиборини қозониш учунгина ўзбекча “қилпиллама” қўшиғига мослаб кубаликларнинг “ламбада” рақсига монанд  ликкиламоқдалар.Бу “қўғирчоқ”ларнинг исмию фамилияси жиноят судлов жараёнида барчамизга маълум ва машҳур бўлди, булар Тошкент шахар ИИББ ЖҚБ 9-бўлим тезкор вакили Ҳ.А.Ҳайдаров, шу бўлим ҳодимлари Юсуф Нурмуҳамедов, Фатхиддин Нурид-динов, Аваз Холматов, Ислом Нигматов, Хожимурод Ҳайдаров, Мирзиёд Абдуллаев, Азлан Сидиков, Музаффар Яхшиев, Олмазор ТИИБ ЖҚБ ходими Ў.Эргашев, участка нозири К.А.Тўлаганов, ЭКБ экспертлари И.Ҳайдаров, Р.Гулмирзаев, А.А.Абдукаримов, Қ.С.Эргашев, ХПБ бўлими ходимаси Н.Ш.Матниязова, ТБ терговчиси Ш.Э.Саттаров, Шайхонтоҳур ТИИБ бошлиғи 1-ўринбосари Шоюсупов, Олмазор тумани прокурори ўринбосари Д.Абдуллаев  ва бошқалардир.

Хозирча биттагина савол очиқ қолди, у ҳам бўлса – иккита айбсиз фуқарони қамаш учун юқорида исми фамилиялари кўрсатилган “қўғирчоқ”ларни ўйнатаётган ким? Унинг мақсади нима?  А.Ходжаев ва М.Қурбоновлар жиноят содир этмаган бўлсаларда (бу суд жараёнида тўлиқ ўз тасдиғини топди), аммо баъзи Оммавий Ахборот Воситалари таъкид-лаганидек “авторитет ёки смотряший”  бўлганлиги учун ҳам қамалиши ШАРТ бўлса, у ҳолда  Рашитжон Қодиров  ўта оғир жиноятларни содир этган бўлсада  Бош прокурор бўлганлиги учун ҳам қамамаслик лозим бўладими?   У ҳолда эртага ўқитувчини ўқитувчи бўлганлиги учун, врачни врач бўлганлиги учун қамамайди, деб ким кафолат беради. Ахир, капитан Ш.Саттаров ҳам, подполковник Шоюсупов ҳам сурбетлик билан  “ биз фақат буй-руқни бажарамиз”, деб турса, унда Ўзбекистон президенти ислоҳотларни кимлар билан амалга оширади, ҳуқуқий демократик давлатни кимлар билан қурмоқчи бўлаяпти.

Французлар “театр марионеток” дейишади, русларда буни “кукольный театр”, ўзбек-ларда эса  “қўғирчоқ театри” дейишади. Ана шу қўғирчоқларни парда ортида турган актер- кукловод бармоқлари атрофида турли мақомга ўйната бошлайди ва залда ўтирган томо-шабин-болакайлар ана шу саҳнадаги воқеаларни ҳақиқат деб биладилар. Аммо, саҳнада-ги кўриниш тугагандан сўнг, ўша қўғирчоқларни бир марталик ишлатиладиган резина буюм сингари биронта яшик ёки коробкага улоқтириб юборишларини қалби пок болакай-лар хозирча билмайдилар.

Мазкур буюртма ишини саҳналаштирган ва ижро этган ва юқорида исми-фамилияси кўрсатилган “қўғирчоқ”лар ҳам ўзларини ўта ақлли деб билиб, бошқаларни бефаҳм бола-кай деб ҳисоблаган кўринади,чамаси, “жаноб i ”га ёқиш мақсадида ҳеч қандай қонун-қоидаларга риоя қилмасдан, турли мақомга йўрғалай бошлаган. Тирикчиликнинг айби йўқ дейишади ўзбекларда, лекин ўзининг  жунини давлат жуни билан аралаштириб юбормас-лик кераклигини, яъни тирикчиликни ўзбекча тирриқчиликка айлантириб юбормаслик зарурлигини Тошкент шахар ИИББ ЖҚБ тезкор ходимлари унутган кўринади.  Аммо, гап бунда ҳам эмас.

Бизнинг “жаноб i ”га айтар сўзимиз, “кимлигингиз маълум бўлди, аммо ҳурмат юзасидан хозирча ошкор қилмадик, лекин  ушбу суд жараёни қандай тугашидан қатъий назар сиз ютқаздингиз, “жаноб i “. Ҳар қандай ўйинда ҳам ғирромлик шу пайтгача ҳеч кимга ҳеч қачон обрў келтирмаган . Мард бўлинг, ҳақиқий “игрок” бўлинг, ана ўшанда ҳеч қачон ютқазмайсиз, “жаноб i ” , акс ҳолда полковник бўлмоқ тугул генерал-полковник бўлган тақдирингизда ҳам  “принцесса Гугуша”нинг ибтидоси қандай бошланиб, интиҳоси қандай тугаган бўлса, сизники ҳам худди шундай якун топади.Агар бунга ҳам қаноат қилмасангиз, буюк доҳий И.Сталиннинг ўғли Василий ва қизи Светлананинг, Л.Брежневнинг қизи Галинанинг, Ю.Андроповнинг ўғли Игорнинг тақдири сизга сабоқ бўлиши керак.Бошқалар қоқилган йўлдан юрманг демоқчимиз ҳолос.Ва,бунчалик паст кетманг.

Лекин, гап бунда ҳам эмас. Адвокат Ёқут  Худоёрованинг прокурорнинг маърузаси юзасидан берган репликаси диққатга сазовор. “… Биз нима учун 4 ойдан бери дастлаб-ки терговда  йиғилган жиноят иши материалларини ҳар бир эпизодини синчков-лик билан, ҳар томонлама  муҳокама қилдик, ҳолатларга аниқлик киритиш мақса-дида гувоҳлардан тортиб,ҳолислар, экспертлар, терговчию туман ИИББ бошли-ғи ўринбосаригача  суд терговига тортдик, ҳақиқатни аниқлашга ҳаракат қил-дик. Натижада, жиноят иши юзасидан аниқланган ҳақиқат шундан иборат бўлди-ки, иш материалига тикилган хужжатлар қалбакилаштирилган, жиноят иши сох-талаштирилган. Судда гувоҳлик берган жабрланувчилар, ҳолислар, гувоҳлар дастлабки терговдаги кўргазмаларини рад этдилар, бундай кўргазмаларни  тер-говчи уларни алдаб. қўрқитиб, руҳий ва жисмоний қийноқларни қўллаш йўли билан, ўзи айтиб туриб ёздириб олганлигини айтган бўлса, экспертлар ва тер-говчи адвокатлар томонидан берилган биронта ҳам саволга қонунда белгилан-ган тартибда жавоб беролмаган. Иккита экспертнинг гапи икки ҳил бўлган, тер-говчи эса адвокатларнинг саволларига жавоб беришда 117 марта “билмайман, эсимда йўқ” деб, деган сўзни ишлатган. Хаттоки, иш юзасидан қонун бузилиши ҳолатларида сурбетлик шу даражада бўлганки, ҳолатларга аниқлик киритиш бўйича хизмат текшируви ўтказиш юзасидан  адвокатларнинг ИИВга берган илтимосномасини ИИВ ўзи текширмасдан, яна ўша Тошкент шахар ИИББга узат-ган, ХПБнинг ходимаси Н.Ш.Матниязова биргина участка нозири билан ўтказил-ган юзаки сухбатидан иборат ҳулосаси билан чекланиб қўя қолган. Буларнинг барчасини ўз кўзи билан кўриб, ўз қулоғи билан эшитиб ўтирган прокурор бирон марта, номига бўлса ҳам нима учун бундай қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйгансан, нима учун айбини исботламагансан,нима учун жиноят таркибини шакллантирмагансан, нима учун Қонунга риоя қилмагансан деб, савол бермаган. Бунга биз ҳам, прокурор ҳам, ҳурматли суд ва унинг маслаҳатчилари ва суд залига ташриф буюрган журналистлар ва бошқа кузатувчилар ҳам шоҳид бўлишди. Аммо, мана бугун ўта сурбетлик билан судланувчиларнинг айби ўз тасдиғини топди деган таъкид билан, айблов ҳулосасини сўзма-сўз ўқиб бериб, судланувчиларга нисбатан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси беришликни сўради. Шундай экан, унда биз адвокатлар 4 ойдан бери бу ерда нима учун ўтирдик. Бизни ҳаракатларимизни  прокурор инобатга олмас экан, Қонун деган нарсани мутлоқо тан олмас экан, дастлабки терговдаёқ айбланувчиларга срок бериб юбораверса бўлмасмиди!? Прокурор ҳозир нималарга асосан айби исботланганлигини кўрсатиб берсин, ахир суд жараёнининг бошидан охиригача дастлабки терговда йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳолатлари аниқланганлиги ва уларнинг ҳар бири жиноят ишини бекор қилишга сабаб бўлишини прокурорнинг ўзи ҳам кўрдику “, деган репликасига прокурор мутлоқо жавоб беролмади.

Бошқа адвокатларнинг ҳам шу тахлитдаги асосли репликасига ҳам прокурор фақат сурбетларча матонат намунасини намойиш этиб, худди иштонига “кака”қилиб қўйган боғча боласи каби, сукут сақлаш билан жавоб берди.

Дарҳақиқат, иш юзасидан қўпол қонун бузилишлари ҳолатларига йўл қўйилган бўлиб, улар қуйидаги ҳолатларда намоён бўлган:

  1. Жиноят ишидаги биринчи эпизод бўйича:  А.Ходжаевни гиёҳванд моддасини ўзи билан сақлаб юрганлиги ҳақида Тошкент шахар ИИББ ЖҚБ 9-бўлим тезкор вакили майор Ҳ.А.Ҳайдаров маълумот олганлиги ва ушбу маълумоти юзасидан билдирги бериб, тезкор тадбир ўтказишга рухсат олганлиги  тўғрисида фақатгина билдирги мавжуд, ҳолос.Қонунчилик нормаларида эса, раҳбарият томонидан рухсат берилганидан сўнг фармойиш чиқарилиши ва унда нечта ходим қатнаши-ши кераклиги кўрстилиши лозим бўлсада, бундай фармойиш иш хужжатларида мавжуд эмас.
  2. Иккинчидан: А.Ходжаевни Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари Юсуф Нурму-ҳамедов ҳамда Фатҳиддин Нуриддиновлар 2017 йил 10 сентябр куни соат 1500 дан 2017 йил 11 сентябр куни соат 1100гача, яъни 20 соат давомида ўзларининг хонасида ноқонуний ушлаб турган. Аммо, воқеа-ҳодисаларни қайд қилиш китоби-да бу ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.
  3. Учинчидан: 2017 йил 13 сентябрь куни соат 1400ларда ЖҚБ ходимларидан бири А.Ходжаевнинг мобилнигига телефон қилиб, уни Яккасарой туманида жойлашган “Тезикова дача” кафесига таклиф қилган, А.Ходжаев у ерга соат 1500ларда кел-ган, у ерда ЖҚБ ходимлари Ф.Нуриддинов ва Ю.Нурмуҳамедовлар билан бир соатдан кўпроқ ўтиришган, шу вақтда айнан тадбирни ўтказишга маъсул бўлган ҳамда шу ҳақида маълумот тўплаган ходим Ҳ.А.Ҳайдаров уларнинг олдига бориб, улар билан сўрашиб, гаплашиб, бир неча минут ўтириб чиқиб кетган.
  4. Шу учта ҳолат юзасидан ҳулоса: Жиноят судлов терговида маълум бўлган ва аниқланган маълумотларга қараганда, ЖҚБ ходимлари А.Ходжаевнинг яқин дўсти М.Қурбоновни қандайдир безорилар ваҳшийларча пичоқлаб кетгандан сўнг келгусида кутилаётган “разборка”нинг олдини олиш мақсадида А.Ходжаевни вақтинча изоляция қилиш учун у билан келишишган, яъни битим тузган. Унга кўра , улар А.Ходжаевни чўнтагидан “наша” гиёҳвандлик моддаси топиб олиш-лигини ва уни қисқа муддатга қамоққа олишликка келишишган. Шундан кейин 2017 йил 13 сентябрь куни соат 1400ларда улар А.Ходжаевга айнан ўша кели-шилган нашани бериш учун чақиришган ва А.Ходжаев ўша ерга соат 1500ларда борган.
  5. Тўртинчидан: ИИББ ходимлари А.Ходжаев билан дастлабки келишувга кўра уни чўнтагига “наша” гиёҳванд моддасини солиб қўйишлари керак эди. Аммо улар героин моддасини солиб қўйишган.Шунингдек, А.Ходжаевнинг чўнтагидан чиққан моддани экспертиза ҳулосасини аввалдан тайёрлаб қўйишган.
  6. Бешинчидан: Тинтув ўтказиш эпизоди бўйича: Тошкент шахар ИИББ ТБ катта терговчиси  Ш.Э.Саттаровнинг 2017 йил 13 сентябрь кунидаги “Кечиктириб бўл-мас тинтув ўтказиш тўғрисида ” ги Қарори асосида аввал А.Ходжаевнинг ота-онаси яшайдиган Олмазор тумани Сағбон кўчаси 11-проезд 12 –уйда, сўнгра Олмазор тумани Узумбоғ кўчаси 2-уйда тинтув ўтказилганда ҳолис Талъат Ирму-ҳамедов фақат 2-уйга борган, лекин тинтув ҳаракатларида иштирок этмасдан, кўчада кутиб турган, тинтув тугагандан сўнг уни уйга олиб кириб фақат тайёр фактларга рўпара қилиб қўйишган. Эртаси куни эрталаб Тошкент шахар ИИББ ЖҚБнинг иккита ходими келиб, ҳолис Т.Ирмуҳамедовни мажбуран ИИББга олиб кетишган, ташриф буюрувчилар китобига рўйхатдан ўтказиб  қайд қилмас-дан, унга руҳий ва жисмоний тазийиқ ўтказиб, ўзлари айтиб туриб, тинтув ўтказиш баённомаси ва тушунтириш хати ёздириб олишган.
  7. Олтинчидан: Тинтув ўтказилган вақтда иштирок этган ҳолислардан тушунтириш хати олинмаган, балки эртаси куни, яъни,  2017 йил 14 сентябрь куни ИИББ биносида ўзлари айтиб туриб, диктовка қилиб ёздириб олишган, аммо, иш мате-риалларига тикилган хужжатда 13 сентябр куни кўрсатилган.Бундан кўриниб турибдики, тинтув эпизоди бўйича иш материаллари буткул қалбакилаштирил-ган.
  8. Еттинчидан: А.Ходжаевни чўнтагидан ва уйидан олинган героин моддаси ўрал-ган ялтироқ қоғоздаги бармоқ изларини аниқлаш юзасидан дактиласкопик экспертизаси ўтказилмаган.
  9. Саккизинчидан: Шунингдек, катта терговчи Ш.Э.Саттаров дастлабки терговнинг илк стадиясидаёқ қўпол қатога йўл қўйган – у 2017 йил 13 сентябр куни  жиноят ишини қўзғотиш ва ўз иш юритувига олиш тўғрисида Қарор қабул қилган.(Ф-1 китобида № 690 –рақами билан рўйхатдан ўтказилган ) Ушбу Қарорда жиноят ишига тикилмаган маълумотномага асосланиб “Тошкент шахар ИИББ ЭКМнинг 2017 йил 13 сентябрь кунидаги № 2/800- сонли маълумотномасига кўра, фуқаро А.Ходжаевдан олинган моддалар ( № 1,2,3,4-объектлар) героин деб аталиши ва умумий оғирлиги 0,34 граммни ташкил этиши аниқланган ” деб кўрсатган, яъни, ҳали экспертиза ҳулосаси чиқмасдан туриб, упаковка ичидаги нарсанинг тури ва қийматини аниқлаб берган.
  10. Тўққизинчидан: А.Ходжаевни героин моддасини сотишда айблаш мантиқан ҳам ақлга сиғмайди, сабаби, у ўзига тўқ ва мувафақиятли бизнесга эга бўлиб, 0,34 грамм героиндан келадиган фойдага мухтож эмас. Бундан ташқари, у чўнтаги-даги героин моддаси билан ЖҚБ ходимининг таклифи билан учрашувга борадиган ахмоқлардан ҳам эмас.

Бундан ташқари, жиноят иши материалларида ЖҚБ ходимлари, терговчи ва эксперт-лар томонидан бир неча ўнлаб қонун бузилиши холатларига йўл қўйилган бўлишига қара-масдан мазкур жиноят иши юзасидан қонун устиворлигини таъминлаш, қонунларни аниқ ва тўғри ишлатилишини назорат қилиш маъсулиятини ўз зиммасига олган Тошкент шахар прокурори ўринбосари, адлия маслаҳатчиси А.Т.Абдуллаев ўз хизмат вазифасига совуқ-қонлиги, давлатимиз раҳбари томонидан ўзига билдирилган юксак ишончни суиистеъмол қилиши, инсонлар тақдирига бепарволиги, лоқайдлиги, амалдаги қонунларимизни менси-маслиги ёки билмаслиги оқибатида айблов ҳулосаси билан келган жиноят иши материал-ларини синчковлик билан ўрганмаган, ҳар томонлама текширмаган,ҳолисона ҳуқуқий баҳо бермаган, ҳаттоки, уни очиб ўқиб ҳам кўрмаган. Чунки, Тоштурмага юборилган айблов ҳулосаси ТК-4173 рақами билан рўйхатдан ўтказилган, прокурор ўринбосари А.Т.Абдул-лаевнинг фамилияси бор, аммо унда на имзо ва на мухр бор, хаттоки санаси ҳам қўйил-маган. ЖПКнинг 384-моддаси, айблов ҳулосаси билан келган жиноят иши юзасидан про-курор ҳал этиши лозим бўлган масалаларни хал этмасдан, терговчилар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф қилмасдан, қўпол қонун бузилиши ҳолат-ларига барҳам бермасдан, ўта маъсулиятсизлик билан пала-партиш тайёрланган жиноят иши материалларини шошма-шошарлик билан барвақт мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар Олмазор туман суди судьяси М.Абидов томонидан ЖПКнинг 395-моддаси асосида иш юритувига қабул қилиниб, жиноят ишини судда кўриш учун тайёрлаш чоғида аниқланиши ва ҳал қилиниши лозим бўлган ҳолатларни, жумладан, ЖПКнинг 396-моддаси талаблари:

  • Ишни тугатиш ёки тўхтатишга сабаб бўладиган ҳолатлар йўқми;
  • Ишни суд мажлисида кўрилиши учун асослар етарлими;
  • Суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш чоғида ЖПК талаблари бажарилганми;
  • Судланувчи ҳақиқатдан ҳам ЖКнинг айблов ҳулосасида кўрсатилган моддалари билан малакаланадиган жиноят аломатларини содир этганми;
  • Агар содир этган бўлса, уни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган жиноят таркибииш материалларида етарли ва ишончли далиллар билан шакллантириб берилганми  шу ва шу кабибошқа ҳолатлар судья томонидан жиноят судлов тергови бошлангунга қадар ҳал этилиши лозим бўлган қонун талаби бўлиб, бажарилиши ШАРТ эди.

Акс ҳолда, юқорида кўрсатиб ўтилган қўпол қонун бузилишлари ҳолатларига ҳолисона ҳуқуқий баҳо бермасдан туриб, жиноят ишини суд томонидан иш юритувига олиниши мутлоқо ноқонунийдир.

Юқоридагилардан яққол кўриниб турибдики, дастлабки терговда терговчилар томонидан Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари  ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Конвенцияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пакт, қийноқларга қарши Конвенция ва бошқа хужжатларда белгилаб берилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган талаблари мутлоқо бажарилмаган.  

Шунингдек, дастлабки терговда терговчилар томонидан ЖК ва ЖПК нормаларини ҳамда Олий суд Пленуми қарорларида белгилаб қўйилган раҳбарий кўрсатмаларини ўз ҳоҳишларича талқин қилиб, амлдаги қонунларимизни менсимасликлари ёки билмаслик-лари, давлатимиз раҳбари томонидан ўзларига билдирилган юксак ишончни суиистеъмол қилиши, инсонлар тақдирига лоқайдлиги, бепарволиги  оқибатида қонун тўлиқ қўлланили-ши лозим бўлган диспозицияни нотўғри квалификация қилиб, мутлоқо айбсиз фуқарога нисбатан асоссиз айб эълон қилиб, қонунга хилоф равишда жиноий жавобгарликка тортган.

Терговчилар томонидан жиноят иши материаллари ўта сифатсиз ва пала-партиш тайёрланган, қўпол қонун бузилишлари ҳолатларига йўл қўйилган, тергов жараёнида руҳий азоблаш ва жисмоний қийноқ  усуллари қўлланилган, буюртма асосида қалбаки хужжатлар билан жиноят иши сохталаштирилган.

Ушбу жиноят иши буюртмачилари, ташкилотчилари ва ижрочилари ўзларининг бу қилмишлари учун жазосиз қолишларини аниқ билганлари ҳолда ўта сурбетлик ва паст-кашлик билан ҳаракат қилганликлари ишдаги ҳолатларда яққол ўз ифодасини топган.

Дастлабки терговда терговчилар томонидан йўл қўйилган қўпол процессуал хато-ликлар, “жабрланувчи” ва гувоҳлардан ёлғон кўргазмалар олинганлиги, бу кўргазмаларни терговчилар ўзлари диктовка қилиб, ёздириб олганлиги, айбланувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи қийноқлар қўлланилиб, унга руҳий ва жисмоний азоб –уқубат, изтироблар етказилганлиги аниқ ва яққол кўриниб турган бўлсада, қалбаки хужжатлар билан сохталаштирилган жиноят иши асосида айб эълон қилиниб, жиноий жавобгарликка тортилган ва бир қатор Конституциявий ва процессуал ҳуқуқ нормалари қўпол равишда бузилган бўлишига қарамасдан, суд томонидан асоссиз равишда иш юритувига олинган.

Мазкур жиноят ишини дастлабки терговда юритишда ҳамда судда кўрилишида қонунларни тўғри ишлатилишини назорат қилиш ва қонун устиворлигини таъминлаш вази-фаси юклатилган ҳамда бевосита маъсул бўлган Тошкент шахар прокурори ўринбосари , адлия маслаҳатчиси А.Т.Абдуллаев ва Олмазор туман прокурори ўринбосари Д.Абдулла-ев юқоридаги ҳолатларга мутлоқо эътиборсиз бўлганлар.

Бундай ҳолат нафақат судланувчининг, балки унинг оиласи шаънига қаратилган оғир хақорат, қолаверса Ўзбекистон Президенти олиб бораётган оқилона ва одилона давлат сиёсатига қарши қаратилган фитна ҳамда одил судловга қарши содир этилган жиноят деб эътироф этилиши лозим бўлади. Бу, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, “тоқат қилиб бўлмайдиган мантиқсизлик” дан бошқа нарса эмас.

Воқеликнинг янада ачинарли ва дахшатли томони шундаки, ана шу содир этилаёт-ган ўзбошимчалик, зўровонлик, таъмагирлик, порахўрлик каби оғир ва ўта оғир жиноятлар айнан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи (ИИВ, МХҲ, прокуратура ва суд) органлари томонидан ташкил этилаётганлиги ва содир этилаётганлигидир.

Масаланинг яна бир муҳим жихати, хозирги кунда А.Ходжаевнинг қамоққа олиниши-ни кўпгина ОАВларида уни “авторитет” эканлиги, Тошкент шахрининг “смотрящий”си эканлиги билан боғлашмоқда. Аслида, ҳуқуқий демократик давлатларда шахарнинг рас-мий смотряшийлари шахар мэри, прокурори ва судьяси  ҳисобланади. Агар ушбу ваколатли мансабдор шахслар ўз вазифаларини виждонан ва қонун доирасида адолатли бажармас экан, албатта, фуқаролар нажот излаб норасмий “смотрящий”ларга муро-жаат қилишга мажбур бўладилар.

Шундай экан, адвокат Ёқут Худоёрованинг таъкидича, А.Ходжаевни жиноятчи сифатида эмас, балки қандайдир ўйлаб топилган “авторитет,смотрящий” деган мавҳум қўлбола айблар билан,  худди қатағон йилларида бўлгани каби “қамалиши шарт” деган жирканч ақидага риоя қилган ҳолда қамаб, одамларни овораю сарсон қилмасдан, даст-лабки терговдаёқ  “хукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ”(приговор окончательный, обжа-лованию не подлежит) деб, узил-кесил  хукм чиқариб юбораверса ҳам бўлаверарди-ку! Ёки бунинг учун Ўзбекистонда кимдир уларни ғайриқонуний ҳаракатларда айблармиди!? Ёки кимдир эътироз билдирармиди!?

Қонунийликка риоя қилиш мажбурийлиги Ўзбекистон Конституциясининг

14-моддаси: Қонунийлик принципи давлат фаолиятининг асосий принципи ҳисобланади;

15-моддаси: Конституция ва қонунлар устунлиги сўзсиз таъминланади;

16 –моддаси: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қонунлар, фармонлар, фармойиш-лар, қарорлар, буйруқлар ва давлат органларининг бошқа меъёрий хужжатлари Консти-туция, қонун нормалари ва принципларига зид бўлмаслиги керак, деб мустаҳкамлаб қўйилган ҳамда Конституциянинг 93-моддаси 1-қисмида, мамлакат Президенти Консти–туция ва қонунлар устиворлиги кафилидир, деб таъкидланган.

Демак, Ўзбекистон Президенти томонидан мамлакатда қонун устиворлигини таъмин-лаш ва қонунларни тўғри ишлатилишини назорат қилиш ваколати берилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи (ИИВ, МХХ, прокуратура ва суд) органлари мутасадди маъсул мансаб-дор шахслари ЖК ва ЖПК нормаларини ўзбошимчалик билан талқин қилмасдан, Консти-туция ва Олий суд Пленуми қарорларида белгилаб берилган раҳбарий тушунтиришлари билан ҳамоҳанг олиб боришлари лозим бўлади.

Ахир, ЖПКнинг 1-моддасидаёқ, Ўзбекистон Республикаси худудида жиноят ишла-рини юритиш тартиби фақат ЖПК билан белгиланади ва жиноят ишларини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби барча суриштирув-тергов, прокуратура, суд орган-лари, адвокатура, шунингдек, барча фуқаролар учун  ЯГОНА ва МАЖБУРИЙлиги қатъий белгилаб қўйилган-ку !!!

Унда нима учун “муҳтарам жаноб I “нинг капризини қондириш  ва шу мақсадда иккита айбсиз фуқарони қамоққа олиш операциясини амалга ошириш учун мамлакат пойтахти  ҳисобланмиш Тошмент шахри ИИББнинг 20 дан ортиқ ходими Қонун билан ишламаган, Қонун деб гапирмаган. Фақат қандайдир кукловоднинг буйруғини бажарган, ҳолос.Нима, буларнинг шундан бошқа қиладиган иши йўқми ???

Худди шу каби “қонундаги ўзбошимчалик ” яъни правовий беспредел ҳолати Европада ёки Америкада содир этилса нима рўй беришини фараз қилинг…  Хабарингиз бор, бундан бир неча йил аввал Франция олий ўқув юртларида хижобни тақиқлаш ҳақида хукумат қарори чиққан эди. Ҳақиқий томоша эртаси куни бошланди… Париж аҳолиси кўчага чиқиб пикетлар, намойишлар уюштира бошлади. дальнебойшик фуралардан тортиб, фоҳишаларгача,талабалардан тортиб пенсионерларгача кўчага чиқиб Конституцияга хилоф бўлган қарорни бекор қилишни хукуматдан талаб қилишган эди

Хаттоки, тоғдаги чўпонлар ҳам пода-пода қўйларини ҳайдаб, шахарга  кириб келган эди,ўшанда… Ўзбек янаям сабрли экан….

Қонун устиворлигини таъминлаш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юксак баҳо берар экан, Ўзбекистон президенти ўз маърузаларида уларнинг фаолиятига танқидий баҳо бериб:

“…одамлар очликка, мухтожликка чидаши мумкин, одамлар ёзнинг жазирама иссиғига, қишнинг қаҳратон совуғига чидаши мумкин, лекин улар адолатсизликка асло чидай олмайдилар.Айниқса, адолат ўрнатиши лозим бўлган мутасадди маъсул мансабдор шахслар ўзлари адолатсизликка йўл қўйсалар, бундай ҳолаатни асло кечириб бўлмайди.

Энг хавфлиси  шундаки, одамлар тақдирига бепарволик, лоқайдлик, номақбул иш усуллари оқибатида биз оддий, умуман олганда қонунларга итоат этувчи фуқа-роларни нотўғри жазолаб, улардан хукуматга ҳам, қонунларга ҳам ишонмайдиган норози одамлар тоифасини ўз қўлимиз билан яратамиз. Бу эса, кўп ҳолларда туза-тиб бўлмайдиган вазиятларни келтириб чиқариши мумкинлигини асло эсдан чиқар-маслигимиз керак.

Яна шуни афсус билан тан олишимиз керакки, ҳали – бери қонунчилигимизда ҳам, қонунларни қўллаш фаолиятимизда ҳам кўриниб турибдики, суд-тергов тажрибамизда баъзан умуман тоқат қилиб бўлмайдиган мантиқсизликларга йўл қўйилмоқда  деб огоҳлантириб айтган гаплари бежиз-беҳуда эмас.”

Президент  Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил май-июнь ойларида ички ишлар ходимлари, прокуратура органлари ва судьялар корпуси билан бўлган учрашувларда сўзлаган маъру-заларида суд-ҳуқуқ тизимида юқорида санаб ўтилган ноҳуш иллатлар, коррупция ҳолат-лари бугунги кунда ҳам кенг илдиз отганлиги таъкидланган.

Бизнинг диёримизда ҳам XXIаср хукм сурмоқда.Олиму уламолар, шунчаки ҳалол инсонлар қувғин қилинадиган ёки ўзгача фикрловчи ҳақиқатгўй ва адолатпарвар инсон-ларга тазийиқ ўтказиладиган ўрта асрлар эмас ёхуд бутун бошли миллатлар , халқлар қатағон қилинган 37-53 йиллар ҳам эмас. Мана, 28 йилдирки халқимиз озод, давлатимиз мустақил, кимларгадир қарам эмас. Қандайдир Берия ёки Гдлянлар измида ёхуд Гайда-нов, Дидоренко, Бутурлинлар қўлида ҳам эмас. Шундай экан, юқорида номлари кўрсатил-ган ва Конституциямизни, қонунларимизни очиқдан-очиқ сурбетларча поймол қилиб, айб-сиз инсонларга нисбатан репрессия машинасини юргазаётган “жаноб i “ ким !?          Уларнинг мақсади нима ўзи?

Суд муҳокамаси жараёнида  мана шу савол билан судланувчи А.Ходжаев бир неча марта судья ва прокурорга  мурожаат қилди: “…мақсадинглар нима ўзи, икковинг ҳам жуда яхши билиб турибсан, мен жиноятчи эмасман.Лекин, нима учун саккиз ойдан бери мени қийнаб, бу ерда театр томоша кўрсатяпсан, ундан кўра ўқийдиган хукмингни ўқи ёки отиб ташла”

Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев ИИВ, прокуратура ва суд органлари билан бўл-ган учрашувларда  “ судларни аҳоли онгида фақатгина жазолаш ва қатағон қуроли сифатида эмас, балки уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ва сифатли ҳимоя қила оладиган давлат маҳкамасига айлантириш хозирги даврнинг хал қилувчи вазифаси бўлиб қолмоқда ” деб таъкидлаган эди.

Аммо, афсуслар бўлсинки, мен Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари  ва юқорида номлари кўрсатилган маъсул мансабдор шахслари тимсолида қонун устиворли-гини таъминланишини, одил судловни амалга оширилишини, фуқароларнинг поймол қилинган ҳуқуқ ва эркинликларини тикланишини ва ишончли ҳимоя қилинишини эмас, балки аксинча, адолатсизликни, хўрлик ва хорликни, қонунларни қўпол равишда бузилаёт-ганлигини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари милиция, прокуратура ва суд томо-нидан сурбетларча поймол қилинаётганлигини гувоҳи бўлиб турибман.

Эътиборга молик томони шундаки, суд мажлисига гувоҳ сифатида чақирилган терговчи Ш.Саттаров ҳам, экспертлар ҳам, Шайхонтохур ИИБ бошлиғи 1-ўринбосари  Шоюсупов ҳам адвокатларнинг “нега қонунга хилоф иш қилдинглар” деган саволига “биз буйруқни бажардик”деб жавоб берган. Адвокатнинг “ вазир ёки юқори турувчи бошлиқнинг буйруғи Конституция ёки қонунлардан устун бўлолмайди-ку”, деган эътирози жавобсиз қолган. Буни прокурор Д.Абдуллаев “булар тўғри ишлаган”деган репликаси билан хаспўшлаб қўяқолган.

2017 йил Ўзбекистон президенти томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаат-лари йили” деб эълон қилинганлиги ва шу асосда дастур ишлаб чиқилиб, олиб борилаёт-ган ишлар мамлакатимизда турли жабҳаларида, шу жумладан, суд-ҳуқуқ тизимида ҳам туб ислоҳотлар бошланганидан дарак беради.

Аммо, Президент Порталига , Бош прокуратура ва Олий судга келаётган шикоятчи-лар оқими борган сари кўпайиб бораётганлиги ҳали-ҳамон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида эски усулда ишлаб келаётган, “қонун қонун эмас, мана мен қонун” деб, ўзига ортиқча баҳо бериб юбораётган погонний кимсалар кўплигидан далолат беради.

 

“Адолатли суд ва ҳақиқат бўлмаган жойда давлат қароқчилар тўдасига айланади”   (В отсутствии справедливости и правосудия государство превращается в шайку разбойников) деган эди эрамизнинг IV асрида яшаган буюк давлат арбоби Августин Аврелий.

 

Давлат раҳбари мен юқорида исми-фамилиясини келтирган поганний кимсаларга кенг ваколатлар билан бирга қўлига қурол ҳам бериб, ўзи қонун устиворлигини таъминлай олмас экан, унда ўшаларнинг қўлидан ноҳақ жабрланган фуқаролар ҳам нажот истаб А.Ходжаевга ўхшаган  “авторитет”ларга мурожаат қилиши керакми ёки улар ҳам қўлига қурол олиши керакми???

Дарҳақиқат адолат мезонлари қўпол равишда бузилаётган, инсон ҳақ-ҳуқуқлари топталаётган юртда ижтимоий ҳимоя барбод бўлади, мехнат ва неъмат тақсимоти бузилади. Коррупция ривожланади,  давлат ва халқ мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш авж олади. Бу эса ўз навбатида маънавиятни тубанлашувига, таълим-тарбия, илм-фан, халқ хўжалигини буткул парокандаликка олиб келади ….Буларнинг барчаси эса, юқорида кўрганингиздек, оддийгина, элементар қонунларга риоя қилмасликдан бошланади.

Мени ҳам ўйлантираётган, ҳам ҳавотирга солаётган ҳолат – юқорида номлари санаб ўтилган тезкор ходимлар, терговчи –прокурорлар, эксперту судьялар қонун нормаларини ё билмайдилар ёки бўлмаса, шунчаки менсимайдилар. Бундайлар билан қандай қилиб ҳуқуқий демократик давлат, очиқ фуқаролик жамиятини қуриш мумкин ? Бундайлар шу ҳолатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қила олади деб ким ҳам кафолат бера олади. Ахир, зулм зулмни пайдо қилишини, зўровонликка қарши зўро-вонлик келиб чиқишини ҳаммамиз яхши биламиз-ку!!

Ушбу буюртма жиноят ишига дахлдор бўлган ва мен юқорида номларини санаб ўтган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи (ИИВ, прокуратура ва суд) органлари маъсул мансабдор шахслари  мазкур қилмишлари учун жазосиз қолишларига аниқ ишонганлари ҳолда виждонсизларча ўта сурбетлик билан ҳаракат қилган ва мутлоқо айбсиз фуқароларни қалбаки хужжатлар билан сохталаштирилган жиноят иши асосида жиноий жавобгарликка тортиб, қонунга хилоф равишда узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгилаган.

Вақти келиб ҳақиқат юзага чиқади, адолат қарор топади, лекин ноҳақ судланганлар А.Ходжаев ва М.Қурбоновларнинг ўзига ва оиласига етказилган руҳий изтиробларни, маънавий зарарни ҳеч ким ҳеч қачон ва ҳеч нарса билан қоплаб беролмайди. Аммо, суд хатолигини бартараф қилишга, судланувчиларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи (ИИВ, прокуратура ва суд) органлари томонидан содир этилаётган ҳуқуқий ўзбошимчалик (правовий или судебний  беспредел) га барҳам бериш учун ҳали ҳам кеч эмас.

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлангантантанали маросимдаги маърузасида суд-тергов амалиётида далилларни  тўплаш тва баҳолашда қонунийлик ва ҳолисликни таъминлашга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганлигини, суд идора-лари эса халқ хаётидан , унинг дарду ташвишларидан узоқлашиб кетганлигини алоҳида таъкидлаб, “Суд-тергов фаолдиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинганлигини маълум қилган эди.

Ушбу Фармонга кўра, қийноққа солиш, руҳий,жисмоний босим ўтказиш ва бошқа зўровонлик ҳолатларига мутлоқо йўл қўйилмаслиги,бундай жиноий қилмишларни содир этган шахс, у ким бўлишидан қатъий назар муқаррар равишда жавобгарликка тортилиши, шунингдек, далилларни сохталаштирганлиги учуналоҳида жиноий жавобгарлик жорий қилдинганлиги, энг муҳими, ноқонуний усуллар қўлланганлиги тўғрисидаги биронта ҳам хабар эътиборсиз қолмаслиги шартлиги, прокуратура органлари  ҳар бир ҳолат бўйича чуқур текширув ўтказиб, айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлаш белгилаб берилган.

Судланувчилар А.Ходжаев ва М.Қурбоновлар ишида музокара нутқи сўзланди, охирги сўзлар айтилди.Эндиги навбат судга…. Ҳар ҳолда судланувчиларнинг ҳар бири одил судга ишонамиз, адолатли хукм ўқилишига умид қиламиз дейишди. Агар судья М.Абидов Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев олиб бораётган давлат сиёсатини  ҳамда ўзгаришларни тўғри англаб етган бўлса, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар моҳиятини тўғри тушуниб, ҳақиқатдан ҳам одилона ва оқилона қарор қилишига биз ҳам умид қиламиз. Бу билан Ўзбекистоннинг янги тарихида Ш.Мирзиёев ҳақиқий демократик-реформатор президент сифатида ўрин олгани каби, у ҳам судья З.Нурматов каби илк одил суд сифатида жой олиши мумкин. Акс ҳолда….

         

Усмон Қаландаров

19.05.2018 йил

About HIMOYAUZ 357 Articles
Mustaqil jurnalist va inson huquqlari himoyachisi

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*