Бобомуродни тергов қилган МХХ зобити судга қўлтиқтаëқда келди

Давлат тўнтаришида айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч нафар шахс устидан 11 апрел куни давом этган маҳкамага МХХ ходимлари Т. Якубов, А. Веселов, Н. Муҳиддинов, М.Эргашевлар гувоҳлик беришга чақирилди.

Лекин, асосий гувоҳ, ушбу жиноят ишини очган МХХ терговчиси подполковник Нодир Тўрақулов келмаган, МХХ зобити Александр Веселев эса қўлтиқтаёқда келган.

МХХ терговчисининг оёғи қандай синдирилгани номаълум. «Элтуз» манбаси саволига у оёғини машқ пайти қайириб олганини айтган.

Шунингдек, нимага Нодир Тўрақуловнинг судга келмагани ҳақида ҳам ҳозирча маълумот йўқ.

Прокурор Баҳром Қобилов «давлат сирлари» очиқланмаслиги талаби билан МХХ терговчиларининг кўргазмаси ёпиқ эшиклар ортида тингланган, жамоатчилик вакиллари, судланувчиларнинг яқинлари ва журналистлар МХХ ходимлари гувоҳлиги пайтида ташқарига чиқарилган.

Ёпиқ эшик ортида бўлган жараён ҳақида «Элтуз» билган ягона хабар ҳозирча, Бобомуроднинг мардларча ўз позициясида қолаётгани, МХХ ходимларининг эса айни тарзда унга эътироз билдиришаётганидир.

Кейинги маҳкама 16 апрель кунига белгиланган. «Элтуз» нашри суд тафсилотларини кузатишда давом этади.

Манба: Eltuz.com

About HIMOYAUZ 303 Articles
Mustaqil jurnalist va inson huquqlari himoyachisi

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*