БАЁНОТ!!!

Куни кеча, 2018 йилнинг 9 майдан 10 майга ўтар кечаси «www.himoyauz.com» сайтимизда 8 май куни эълон қилинган 2 та жирканч мақола чиқибти!

 

Сайтимзида пайдо бўлган мақоланинг бирида ҳуқуқбон Муътабар Тожибоева ҳамда журналист Галима Бухарбоевалар хусусида куракда турмайдиган, шахсиятига тегадиган гаплар ёзилганди. Бу сўзларни тилга олиш ҳам уят ўзбекчилигимизда.

Иккинчи мақолада эса мухолифатчи Абдураҳим Пўлатовнинг пўстаги қоқилган эди: А. Пўлатовга айтилмаган ҳақоратли сўзнинг ўзи қолмаган.

Бу мақолалар журналист услубида ёзилмаган.

Журналистикадан ниҳоятда узоқдаги одам ёзган бу мақолаларни.

Сайтимзида пайдо бўлиб қолган мақолани ўқигач, югарим ёмон бўлиб қолди.

Адашмасам, тунги соат 3.00 лардан ошганди.

Махсус хизматлар пичоқнинг сопини ўзидан чиқаришга, ўзини ўзига емиш қилишга, мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоллари ўртасига шу тариқа нифоқ солиб қўйиб, бу олам одамларининг соч юлишишларини бир четдан туриб маза қилиб томоша қилишга жазм этган кўринади.

Акс ҳолда бир кунда 100 та одам киради, ё кирмайдлиган бизнинг сатйга бунингдек мағзава мақолани кўйишдан кимга нима наф?

Бунингдек тубанликдан ким манфаадтор?

Шахсан Галима Бухарбаева билан ўртамизда низонинг ўзи йўқ. Кунда бўлмаса ҳам кун орада унинг сайтида менинг журналист суриштирувимга оид матреалларим бўй кўрсатиб турибди.

Мабодо, Галимага нисбатан эътирозларим пайдо бўлиб қолса, унинг шахсан ўзига ёзиб юборишим мумкин…. Бу тарзда «публично» эмас….

Тўғри, айнан ўша махсус хизматлар Тожибоевага оид қандайдир фильмни «ижод» қилиб, Ютубга тарқатиб юборганликлари ортидан, Маътабар Тожибоева воқеаликни ақл билан таҳлил қила ололмай, шайтонлаб қолгани рост.

Тожибоева билан ўртамизда низо мавжуд.

Аммо мен мавжуд низони бунингдек пасткаш усуллар билан ҳал қилмаган, инсон шахсиятини топтовчи мақола эълон қилишни ўзимга эп кўрмаган бўлардим….

Бунингдек тубанлик менинг услубим эмас!

Абдураҳим Пўлатовга келадиган бўлсак, мақола мусулмончиликка хос бўлмаган услубда ёзилган. Негаки, одатда, динимизда марҳумнинг ортидан ёмон гап айтилмайди. Аммо мазкур бўҳтон «ижод» намунасида Пўлатовнинг қазо қилган укасини гўрига ҳам ғишт қаланган. Ваҳоланки, мен ҳаётда на Абдураҳим Пўлатовни, на уларнинг укаларини, ва на да А. Пўлатнинг ўғлини танимайман!

Худога минг қатла шукурки, сайтимизга «тўкилган» бунингдек мағзаваларни то сайтдан олиб ташламагунига қадар бир киши ҳам ўқимаган экан.

Бунингдек ифлосликни ким қилиши мумкин?!

Ким бунингдек тубанликка бориши мумкин?!

Шубҳасиз бу куч ишлатар тизимларининг ҳийласи!

Шубҳасиз бу куч ишлатар тизимларининг найранги.

Демоқчи бўлганим, эй, пасткашлар, ким бўлсангиз ҳам, илтимосим, мени бунақнаги ифлос ишларингизга аралаштирманг!

About HIMOYAUZ 357 Articles
Mustaqil jurnalist va inson huquqlari himoyachisi

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*