Аччиқроқ, лекин очиқроқ муносабат! “ЭШАКМИЯ” ФРАНЦИЯДА ҲАМ ЎСАДИМИ?

Аччиқроқ, лекин очиқроқ муносабат!

“ЭШАКМИЯ” ФРАНЦИЯДА ҲАМ ЎСАДИМИ?

Марказий Осиё шароитида ўсадиган ўсимликлардан бирини  халқона қилиб русчада – “ДУРМАН”, ўзбек тилида – “ЭШАКМИЯ” деб атайдилар.

Бу ўсимлик ғумбаги кўринишидан қайсидир маънода кўкнорга ҳам ўхшашиб кетади. Ғумбак ичидаги уруғини еган одам ўз ҳаракатини бошқара олмай қолади, гапирмайди-алжирайди, боз устига оғзи ҳам кўпикланиб алжирайди!

Таъбир жоиз бўлса, мен Мўътабархоним Тожибоеванинг кейинги интервьюларидан бирини эшитиб, “Францияда ҳам шу ўсимлик ўсармикан?”-деган ўйга бордим.

Мен айни чоғда “Мўътабархоним у деди, бу деди” деб, унинг иддаоларини келтириб, муносабат билдириб ўтирмайман. Зеро, ким эшитган бўлса, зарур хулосани чиқариб олаверади. Шу баробарида унинг иддаоларига қарши мулоҳазалар битиб, ҳимояланиш истагим ҳам йўқ, чунки бу мавзу ўқувчига ҳам малол келиши табиий!

Фақат айрим жиҳатларига қисқача аниқлик киритмоқчиман, холос. Яъни:

Гулчеҳра опа хонадонида на мен, на Аъзам Турғунов, на Малоҳат Эшонқулова ҳеч маҳал Опани чалғитувчи фикрларни айтмаганмиз. Опа билан унинг имзоси масаласида фақат Аъзам ака гаплашган, биз сомеъ эдик , холос.

Бироқ бизнинг Надежда хонимга ёзган хатимиз ёйинлангач, КИМдир Гулчеҳра опага телефонда (айнан Мўътабархоним Тожибоеванинг интервьюсида келтирилган гапларни ) “Дилмурод Саййид томонидан ёзилган матндан” қилиб ўқиб берган. Шундан кейин Опа “Дилмуроддан бундай жумлалар чиқишига ишонч ҳосил қилиш учун” менга сим қоқдилар. Бироқ ўзларига айтилган жумлалар ҳақида ҳеч нарса демасдан, мендан матнни ўқиб беришимни сўрадилар. Мен икки қайта ўқиб бердим. Ҳар сафар Опа : “Фақат шуми? Бошқа гап йўқми менинг тилимдан айтилган?”– деб савол қўйдилар. Хайрлашиш олдидан: “Дилмуроджон, Сизни билганим учун ҳам қўнғироқ қилдим, мендан ранжиманг, лекин менга шундай гапларни телефонда ўқиб беришдики, титраб кетдим. Титроғим ҳали босилгани йўқ!..“-дедилар.

Билишимча, яна кейинчалик ўша КИМдир Опа билан боғланиб, бу гал бизни “Надежда Атаевани қаттиқ севишимизга алоҳида-ўз қаричи билан урғу берган” кўринади.

Энди хулосани ўзингиз чиқаринг: Гулчеҳра опа номидан КИМ ўзига ПЕДСТАЛ ясаяпти: БИЗми ёки..?

Энди устоз Мамадали Маҳмудов билан боғлиқ ҳолат хусусида: Устозга ҳам қўнғироқ қилган ўша КИМдир. Бу вақтда Мамадали ака дам олаётган бўлгани учун унинг номидан Гулзамон АКБАР савол-жавоб қилган. Бироқ сим қоқувчилар айнан Устоз билан сўзлашганликларига ҳам урғу бердилар. Мўътабар хоним эса, Устоз билан боғланиш фактини мутлақо инкор этди…

Энди Мўътабар хонимнинг интервьюсидаги “Биз Надежда Атаеванинг пули учун уни севаётганимиз”га қаратилган жиҳатларига келсак. Русларда бир мақол бор: “Каждый судить по мере своей испорченности!” деган. Надеждага қарши бориб, гўёки Мўътабар хонимнинг тарафида бўлаётганлар бу хизматни фақат ва яна фақат ўз шахсий манфаатлари учун қилаётганини наҳотки Мўътабар хоним билмаса?!

Атаевларнинг Ўзбекистондаги мол-мулки мусодара қилинса, Мўътабар хонимнинг қайси бир дугонаси Атаевнинг набирасига қарашли уйдан умидвор бўлиб турганидан;

Мўътабар хонимнинг яна бир тарафкаши Атаевларга қарашли яна бир нималардан умидворлиги ва айнан шу ғараз мақсад уларни Мўътабар хоним атрофида бирлаштирганидан, улар Мўътабар хонимнинг қўли билан ўз манфаатларини битирмоқчи эканлигидан Мўътабар хонимнинг хабари бўлмаслиги мумкин! Ҳа-да, қайси пасткаш ўз ҳаракатини ошкорлаб, тайёр “авангард” хизматини йўққа чиқарарди?!.

Мўътабар хоним! Биз Сизни ҳам ҳурмат қиламиз, Сизга нисбатан бу ерда КИМдир НИМАдир нолойиқ сўз айтса, биринчи бўлиб Аъзам Турғунов ўша одамнинг ёқасидан олишига шу кунларда ҳам гувоҳмиз. Сизни доимо “СИНГЛИМ” деб гапиради. Агар пул, манфаат учун ён босиш керак бўлганда, Сиз ўз интервьюингизда бизга пул жўнатганингизни қайта-қайта такрорлагансиз, нима учун Сизга сотилмадик? Демак, ё бизни сотиб олиш мумкинлиги ёлғон, ёки Сизнинг пул жўнатганингиз!

Энди Сизга бир савол: “Айтинг-чи, Аъзам Турғуновни ёки Дилмурод Саййидни пулга, бирор манфаат эвазига  сотиб олиш мумкинлигига ШАХСАН ЎЗИНГИЗ ИШОНАСИЗМИ?”  Жавоби Сизнинг Иймонингизга ҳавола!

Агар бизни сотиб олиш мумкин бўлганида, аввало, биз қайта-қайта қамалмасдик! Сотилмаганларнинг ё ўзи, ёки оила аъзолари, яқинлари ноҳақ зулмларга дучор этилганидан ким-ким, СИЗ жуда яхши хабардорсиз! Ватанни тарк этишга мажбур бўлганларнинг аҳволотлари мендан кўра Сизга кўпроқ аён! Бу ўринда ортиқча изоҳга ҳожат йўқ, менимча!

Сиз асли таги номаълум пул ҳақида гапириб, қанча ОДАМни нотинч қилиб қўйганингизни ҳеч ўйлаб кўрдингизми ўзи? Айниқса, йиллаб зулм ва қийноқлар остида бўлиб, соғлигини, умрининг энг гўзал даврини йўқотиб, яқиндагина қамоқдан чиққан, ҳали-ҳануз назорат остидаги МАЗЛУМларга нисбатан Сизнинг кўмагингиз шу бўлдими?

Чиндан ҳам шундай бўлган тақдирда, буни овозалашга қанчалик ваколатингиз бор? Бу ваколатни КИМ берган?

Аъзам Турғуновга нисбатан адоватингизга келсак, Бобомуроднинг судидаги гаплар шунчаки тош босмас баҳона, холос. Аслида, Сиз унга қўнғироқ қилиб, Надеждага қарши боришини ва Сизни ёқлаб, имзо қўйишини сўраганингизда, Аъзам ака Сизга бу тортишув нотўғрилигини тушунтирмоқчи бўлганлиги, охир-оқибат Сиз у билан муносабатни узишингизга бориб тақалади!

“Шармандага шаҳар кенг!”лигини биламиз, инкор ҳам этмаймиз. Фақат биз ҳақимизда, айниқса, менга нисбатан бирор иддао айтмоқчи бўлсангиз, сал фикр торозисига солиб, кейин гапиринг. Мен Аъзам Турғунов ҳам, Надежда Атаева ҳам, Исмат Хушев ҳам эмасман, Мен-Дилмурод Саййидман! Мен билан баҳсга кирмоқчи бўлгани олдин мен ўтган йўлнинг лоақал ўндан бир ҳиссасини ўтсин, мен кўрган зулмнинг ўндан бирини кўрган бўлсин, кўксида ғараз эмас, Қасос деган жароҳати бўлсин!

Мен ҳали ҳеч кимга нисбатан ҳеч қандай ҳаракат бошлаганимча йўқ! Қиладиган ишим жуда оғир ва унинг даражасини Ўзим биламан!

Хулоса ўрнида ишонч билан айтаманки: Мени сотиб оладигани ОНАСИдан туғилган эмас!

Дилмурод САЙЙИД,

Тошкент, 06.07.2018 йил.

Эслатма ўрнида: Муҳтарам Ижодкор Ватандошлар! Агар шундай интервьюлар тайёрламоқчи бўлсангиз, имкон қадар икки томон фикрини эшитишга интилинглар. Бу-журналистлик этикасига ҳам, эшиттириш муаллифи обрўси учун ҳам кафолот бўлади.

 

About HIMOYAUZ 372 Articles
Mustaqil jurnalist va inson huquqlari himoyachisi

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*