Акром Маликов Ўзбекистон президентининг афвига муҳтожми?

 

Умуман олганда, мамлакат президентининг афв фармони кимларга нисбатан қўлланилади?

Жиноят содир қилганларга, жиноят кўчасига кирганларга.

Бироқ Акром Маликов жиноят қилмаган.

Ёш олим айни дамда юртимиз президенти Шавкат Миромонович айтаётган гапларни бундан 2 йиллар муқаддам матбуотда тахаллус отида айтиб қўйганди холос.

 

Рост сўзи учун мамлакатимииз фуқароларига 159-модда қўлланиладиган бўлса, у ҳолда Шавкат Мирзиёевга нисбатан ҳам айнан ана шу  модда қўлланилиши керак эмасми?

Модомики, жамиятдаги қусурларни бор ҳолича айтиш ва аёвсиз танқид тиғи остига олиш «Конституциявий тузумни ағдариш» деб баҳоланар экан, уҳолда бугун юқори минбарлардан туриб жамиятдаги жирканч иллатларни, маддалаб ётган яраларни очиб ташлаётган Ўзбекистон президентини ҳам жиноят кодекисининг 159-моддаси билан озодликдан маҳрум қилиш керак эмасми?

 

Ўзингиз бир ўйлаб кўринг-а?

 

Акром ҳам шу мамлакат учун жон куйидириб гапирганди, Шавкат Мирзиёев ҳам юртимиз обод бўлиши орзусида куйиниб нутқ сўзламоқда.

Ўзбекистонимизнинг шу икки фарзанди ўртасидаги тафоввут нимада?

Бирлари оддий талаба, ёш олиму, бирлари мамлакат президенти лавозимида ўтирганими?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида «Ҳамма қонун олдида тенг, баробардир» дейилган.

Баски, ҳақ гапи учун Акромга 6 йил берилган экан, адолат истаб гапиргани учун Ўзўбекистон президентига неча йилилк қамоқ жазоси  бериш керак бўлади?

1990 йилда туғилган Акром Маликов ёш навоийшунос олим.

У 2016 йилнинг 22 июль куни қамоққа олинган.

Ёш олим ЎзРесЖКнинг 159- , ҳамда, 244-моддалари билан айбдор деб топилиб, 2017 йлининг 13 январь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкнет вилоят суди томонидан 6 йилга озодликдан маҳрум этилган.

2018 йилнинг 23 февраь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди биносида Акром Маликовнинг кассация тартибида кўрилди ва кассациялар томонидан “Миллий байрамимиз, Навруз тантаналари олди президентимизнинг кенг-қамровли афв этиш тўғрисидаги фармони чиқиши кутлмоқда.

Узоғи билан 24 мрат, ёки 1 апрелга қадар сабр қилиб кутишларингизни ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига афв этишларини сўраб ариза ёзишларингизни тасвия қиламиз” деган мазмундаги “диaгноз”ли мавҳум маслаҳат ва тавсиялари янгради холос…

Эслатиб ўтамиз, 12 та Халқаро ташкилот Ўзбекистон Президентига ёш олим Акром Маликовни озод этиш талаби билан чиққан.

Аъзам Турғуновнинг ёш навоийшунос олим Акром Маликнинг суд ҳукми хусусидаги фикрлари:

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

About HIMOYAUZ 357 Articles
Mustaqil jurnalist va inson huquqlari himoyachisi

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*