Акром Маликнинг касассия садида иштирок этинг!

Акром Маликнинг касассия садида иштирок этинг!
Ҳурматли Ўзбекистонимиздаги элчихоналар ҳамда барча дипломатик корпус
вакиллари, қадрли инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари.
Ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ Нусрат ва Акром Малик тахаллуси билан
танилган  Навоийшунос ёш олим Акром Маликни, ўйлаймнаки, барчангиз
яхши танийсиз.
Акром 2016 йилнинг 22 июль куни  қамоққа олинган  ва 2017 йилнинг 13
январь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159- моддаси, 24-моддалари
билан айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган
эди.
Тошкент вилоят суди 2018 йилнинг 9 февраль –  ғазал мулкининг султони
Алишер Навоий таваллуд топган куни ёш Навоийшунос олим Акром Маликнинг
Касассия судини кўриб чиқишни бошлади.
Навбатдаги суд мажлиси 2018 йлининг 23 февраль соат 10.00 га тайинланган.
Акром Маликга оид ишнинг касассия тартибида кўрилаётгани юртимизда
эсаётган хайрлик ишларнинг шаббодаси бўлса ажаб эмас.
Ижтимой тармоқлардаги ўткир ва ўктам мақолалари, Каримовнинг ҳукумат
бошқарувига оид танқидий қарашлари туфайли тутқинликка учраган Акром
Маликга далда бўлиш, адолат тантанасига ҳисса қўшиш истагидаги барча
қадирдонларни 2018 йилнинг 23 февраль куни соат 10.00га  Жиноят ишлари
бўйича Тошкент вилоят  суди биносига – Акром Маликнинг касассия
тартибидаги судига таклиф этамиз.
Очиқ суд мажлисининг кузатувчисига айланинг!
Сизларни суд биносида кутиб қоламиз!
Боғланиш учун телефон: +998974032566

Малоҳат Эшонқулова

About HIMOYAUZ 357 Articles
Mustaqil jurnalist va inson huquqlari himoyachisi

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*